«Turon sanatoriyasi» АЖ Тошкент шаҳрининг энг сўлим гўшасида денгиз сатҳидан 360 метр баландликда жойлашган соғломлаштириш масканидир.

   «Turon sanatoriyasi» АЖ асосан юрак, асаб тизими, гинекологик ва урологик касалликларига ихтисослаштирилган бўлиб, санаторийга келган ҳар бир дам олувчига малакали тиббий хизмат кўрсатиш ташхис қўйиш ва даволаш ишлари йўлга қўйилган.

Санаторийда Реабилитация бўлими ташкил қилинган бўлиб, бу бўлимда ўткир инфаркт касаллигини ўтказган беморларнинг юрак фаолиятини қайта тиклаш ишлари олиб борилади. Реабилитация бўлими жаҳон талаблари асосида жихозланган, даволаш ишларининг аксарият қисми бўлимнинг ўзида ташкил қилинган. Юрак фаолиятида юз берган ўзгаришларни чуқурроқ тахлил ўтказиш учун компьютерли ЭКГ, суткали холтер монитор, велоэргометрия аппаратлари ёрдамида амалга оширилади. Бу бўлимда физиотерапевтик муолажалар,  психотерапевтик сеанслар, ЛФК шахсий машғулотлари ва уқалашлар ўтказилади. Дам олувчилар Республикамизнинг етакчи профессорлар маслахатларини олишлари мумкин.

Дам олувчилар қуйидаги мутахассислар ёрдамида кенг қўламда даво муолажалари олиш имкониятига эга бўлишади: психотерапевт, гастроэнтеролог, эндокринолог, стоматолог, гинеколог, уролог, кардиолог, невропатолог, игнатерапевт, дерматолог, мануал терапевт ва бошқалар.

Даволаш омилларига иқлим билан даволаш, физиотерапия, даволаш-жисмоний тарбияси, маъданли ванналар, сув хавзаси ва душлар кўринишидаги сувли муолажалар, балчиқ ва парафин билан даволаш, кислород ва турли гиёхли ингаляциялар, игнарефлексотерапия, лазеромагнитотерапия, мануал терапия ва ҳ.к.лар киради.

Санаторийнинг маъданли кам минераллашган хлорид-гидрокарбонат сульфат натрийли суви ёрдамида сув муолажалари амалга оширилади – маржонли, йод-бром, маъданли ванналар, циркуляр ва Шарко душлари, сув ости массажи, сув остида умуртқа чўзиш, 4-камерали ванна, ёзги очиқ сув хавзаси, ёпиқ минералли сув ҳавзаси ва сауналар ишлаб турибди. Маъданли сув билан ичак ва гинекологик ювиш муолажалари ўтказилади.

Даволаш муолажа тадбирлари энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида даволаш-диагностика бўлимида олиб борилади.

Бўлимда қуйидаги физиотерапевтик муолажалардан фойдаланилади:

– юқори кучланишли электр асбоблар – УВЧ, статдуш, дарсонваль; франклинизация ва ҳ.к.;

– паст кучланишли электр асбоблар – гальванизация, СМТ форез, магнитотерапия, электроуйқу, нурлар билан даволаш ва ҳ.к.;

– иссиқлик муолажалари – ёруғлик ванналари, парафин-озокеритли аппликациялар, балчиқли даволанишлар (гальванобалчиқ, кулчанонсимон аппликациялар усули).

Бундан ташқари ноанъанавий даволаш усуллари “Цзинда” кўп функцияли даволаш аппаратлари ёрдамида даволаш қўлланилади.

Санаторийда соғлом овқатланишни ташкил қилиш мақсадида дам олувчилар ташхисига биноан даволовчи шифкорлар ва парҳез шифокори кўрсатмаси асосида парҳез столлари ташкил қилинган.

Санаторийда дам олувчилар учун 1 кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрлар асосида ошхонада таомлар тайёрлаш учун 1 хафталик таомнома тузилади. Дам олувчиларни 1 кун олдин берилган буюртмалари асосида таомлар тайёрланади. Йил давомида дам олувчиларга ҳар доим сут маҳсулотлари, сабзавот ва мева маҳсулотлари ҳамда турли хил мавсумий салатлар бериб борилади.

Бундан ташқари санаторийда маданий-оқартув ишлари йўлга қўйилган. Жумладан, санаторийнинг   клубида:

– кинофильмлар намойиш этилади;

– мунтазам равишда Республикамиздаги таниқли артистлар иштирокидаги концертлар уюштирилади;

– мусиқали конкурслар, спорт турнирлари ўтказилади, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан суҳбат учрашувлар ўтказилади;

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган тарихий обидаларга экскурсиялар уюштирилади.

Дам олувчилар учун:

-тренажер зали;

-биллярд, стол тенниси;

-шахмат ва шашка, ёзги спорт майдончаси, шунингдек кутубхона хизмат қилмоқда.

Булардан ташқари санаторийда Республикамиз шаҳар ва вилоятларидан келган аҳоли учун амбулатор даволаш, мутахассислар маслахати ва ташхис қўйиш бўйича қўшимча пуллик хизматлар ҳам йўлга қўйилган.