1) “Турон санаторияси” акциядорлик жамиятида 3 этажли жами 250дан ортиқ беморни даволашга мўлжалланаган даволаш – ташхислаш бўлими фаолият юритмоқда. 

Даволаш бўлими таркибида:

  • Бальнеология – маданли сув билан даволаш бўлими, ташхислаш бўлими, физиотерапия ва гидротерапия бўлимлари мавжуд.
  • Санаторийда мавжуд маданли сувдан ичиш, милкни чайиш, ўт йўллари, гинекологик ва ичакларни чайиш учун хамда ёпиқ бассейн учун фойдаланилади. 
  • Булардан ташқари санаторийда очиқ ёзги бассейн саунаси билан, кўтарилувчи, тушувчи, айланма ва Шарко душлари дам олувчи ва даволанувчилар ҳизматида.
  • Беморларга санаторийда парҳез овқатланиш билан бир қаторда даволаш физкультураси, юқори ва паст частотали токлар, массаж, ГАИ, УФО, ИРТ, ёруғлик ванналари, магнитотерапия, фитотерапия, гипнотерапия, кислородли ва гиёҳли ингаляциялар, лазер, туз ғори, балчиқ, парафин, мануал терапия, ўт қопини, ичак ва гинекологик чайиш муолажалари тавсия этилади.
  • Беморларга лозим бўлган ҳолларда ЭКГ, Холтер , УЗИ, ЭЭГ, ректораманоскопия, ҳамда клиник ва биохимиявий текширув усуллари ўтказилиши мумкин. 

2) Санаторийда олий ва биринчи тоифали терапевт, кардиолог, невропатолог, гинеколог, уролог, физиотерапевт, эндокринолог, отолоринголог, дерматолог, гастроэнтеролог, психотерапевт, ИРТ – шифокори ва психолог мутахассислари фаолият юритмоқда.

Режа асосида даволанувчилар иҳтиёрига фан номзодлари ва фан докторларидан иборат доцент ва профессорлар маслаҳати йўлга қўйилган.

Санаторийда асосий фаолият туридан ташқари дам олувчи ва даволанувчилар таклиф ва истакларидан келиб чиқиб қўшимча пулли тиббий ҳизматлар ҳам ўтказилиши мумкин.

Дам олувчилар мароқли дам олишлари учун давра суҳбатлари, концертлар, учрашувлар, кулги кечаси, саводхонлик кечалари ҳамда кино, театр, цирк, музей, тарихий обидаларга экскурсиялар ташкил этилади.

“Турон санаторияси” акциядорлик жамиятида мароқли дам олиб, соғлиғингизни тиклашингизда барча жамоа аъзолари сизнинг ҳизматингизга мунтазир.

web3_00003web3_00001web3_00002