“Turon sanatoriyasi” АЖ кардионеврология  бўлими 7 корпуснинг 5 қаватли биносида жойлашган. Бўлимда бир вақтнинг ўзида 130дан ортиқ дам олувчиларнинг даволанишлари учун барча шарт шароитлар яратилган. Мазкур бўлимнинг барча хоналари ёруғ, озода, барча керакли инвентарь ва маиший техникалар билан жихозланган. Шунингдек, бўлимда уруш катнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари учун алоҳида хоналар мавжуд.

Бундан ташқари, бўлимда юрак қон-томир ва асаб тизими касалликлари, шу жумладан юрак ишемик касаллиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, хафақон касаллиги, бош мияда ўткир қон айланиш бузулишидан кейинги ҳолат, нейроциркуляр дистония, остеохондроз, диск чурраси ва бошқа касалликларнинг комплекс даволаниши йўлга қўйилган.

Эътиборлиси, дам олувчиларга тиббий кўрик ва муолажалар юқори тажрибали ходимлар, жумладан олий тоифали шифокор ва хамширалар томонидан хизмат кўрсатилади.

бўлишлари, илиқ ва самимий муҳитда дам олишларига алоҳида аҳамият қаратилади.

 

 

web3_00005web3_00006web3_00001web3_00002web3_00003web3_00004