Кардиология бўлими юрак-қон томир касалликларига (шу жумладан юрак ишемик касаллиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз – бир йилдан кейин, гипертония касаллиги, ревматизм, юрак нуқсонлари компенсация даври, нейроциркулятор дистония гипертоник тури ва хоказо) ихтисослашган бўлиб, юрак қон-томир касалликларини стационар даволанишдан кейин санатор-курорт даво муолажаларини давом эттиради.

Бўлим 76 та- ўринга мўлжалланган.

Бўлимда   олий тоифали шифокор-кардиолог  хамда  олий ва 1-тоифали       хамширалар хизмат қилади.

Бўлим асосан 5та бинодан иборат. Барча бинодаги хоналар 1ва 2- ўринли бўлиб, ёруғ, шинам замонавий жихозланган. Кабель телевидениеси, музлатгич, кондиционер (ёз-қишки), телефон, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан жихозланган.

web3_00003web3_00001web3_00002