“Turon sanatoriyasi” АЖ  хақида маълумот

    «Turon sanatoriyasi» АЖ Тошкент шаҳрининг энг сўлим гўшасида денгиз сатҳидан 360 метр баландликда жойлашган соғломлаштириш маскандир.

   «Turon sanatoriyasi» АЖ асосан юрак, асаб тизими, гинекологик ва урологик касалликларига ихтисослаштирилган бўлиб, санаторийга келган ҳар бир дам олувчига малакали тиббий хизмат кўрсатиш ташхис қўйиш ва даволаш ишлари йўлга қўйилган.  

   Санаторияда Реабилитация бўлими ташкил қилинган бўлиб, бу бўлимда ўткир инфаркт касаллигини ўтказган беморларни юрак фаолиятини қайта тиклаш ишлари олиб борилади. Реабилитация бўлими жаҳон талаблари асосида жихозланган, даволаш ишларини аксарият қисми бўлимда ташкил қилинган. Юрак фаолиятида юз берган ўзгаришларни чуқурроқ тахлил ўтказиш учун компьютерли ЭКГ, суткали холтер монитор, велоэргометрия аппаратлари ёрдамида амалга оширилади. Бу бўлимда физиотерапевтик муолажалар психотерапевтик сеанслар, ЛФК шахсий машғулотлар ва уқалашлар ўтказилади. Дам олувчилар Республикамизнинг етакчи профессорлар маслахатларини олишлари мумкин.

      Қуйидаги мутахассислар ёрдамида дам олувчилар кенг қўламда даво муолажалари олиш имкониятига эга бўлишади: психотерапевт, гастроэнтеролог, эндокринолог, стоматолог, гинеколог, уролог, кардиолог, невропатолог, игнатерапевт, дерматолог, мануал терапевт ва бошқалар жалб қилинган.

 

Даволаш бўлими

1) “Турон санаторияси” акциядорлик жамиятида 3 этажли жами 250 та беморни даволашга мўлжалланаган даволаш – ташхислаш бўлими фаолият юритмоқда.
Даволаш бўлими таркибида:
  • Бальнеология – маданли сув билан даволаш бўлими, ташхислаш бўлими, физиотерапия ва гидротерапия бўлимлари мавжуд;
  • Санаторияда мавжуд маданли сувдан ичиш учун;  ва ёпиқ бассейн, милкни чайиш, ўт йўллари, гинекологик ва ичакларни чайиш учун фойдаланилади;
  • Булардан ташқари санаторийда очиқ ёзги бассейн саунаси билан, кўтарилувчи, тушувчи, айланма ва Шарко душлари дам олувчи ва даволанувчилар ҳизматида;
  • Беморларга санаторийда парҳез овқатланиш билан бир қаторда даволаш физкультураси, юқори ва паст частотали токлар, массаж, ГАИ, УФО, ИРТ, ёруғлик ванналари, магнитотерапия, фитотерапия, гипнотерапия, кислородли ва гиёҳли ингаляциялар, лазер, туз ғори, балчиқ, парафин, мануал терапия, ўт қопини, ичак ва гинекологик чайиш муолажалари тавсия этилади;
  • Беморларга лозим бўлган ҳолларда ЭКГ, Холтер , УЗИ, ЭЭГ, ректораманоскопия, ҳамда клиник ва биохимиявий текширув усуллари ўтказилиши мумкин.

 

  ko’proq >>

 

Реабилитация

Реабиалитация бўлимида ўткир миокард инфарктидан кейин, аорто-коронар шунтлаш,  юрак қон томири стентлашдан кейинги,  хафақон касаллиги, бош мияда ўткир қон айланиш бузулишидан кейинги ҳолат ва бошқа касалликларнинг комплекс даволаниши йўлга қўйилган.

 

  ko’proq >>

Кардиология

Кардиология бўлими юрак-қон томир касалликларига (шу жумладан юрак ишемик касаллиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз – бир йилдан кейин, гипертония касаллиги, ревматизм, юрак нуқсонлари компенсация даври, нейроциркулятор дистония гипертоник тури ва хоказо) ихтисослашган бўлиб, юрак қон-томир касалликларини стационар даволанишдан кейин санатор-курорт даво муолажаларини давом эттиради.

 … ko’proq >>